ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида  “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Республика анъанавий кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи  қуйидаги 5 та номинация бўйича ўтказилади:

1.“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари”

2.“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”

3.“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари”

4.“Тасвирий санъат, фото дизайн асарлари”

 5.“Кино санъати асарлари”

Танловга кейинги бир йил ичида ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан яратилган асарлар қабул қилинади. Асарларда жонажон Ўзбекистонимизнинг2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила–тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Бешта ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни кенг ифода этилган  бўлиши лозим.

 Ижодий ишларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Урганч шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси 2-б уй. Маҳмуд Замахшарий номли вилоят ахборот-кутубхона маркази биноси, 1- қават.

Ишлар жорий йилнинг 15 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: 62. 223-13-26

Телеграм: 97. 529-72-27

 

Ташкилий қўмита

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.