Матбуот котиблари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Январь 21, 2022
- 449 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил 2 ярми давомидаги фаолияти баҳоланган шаҳар ва туман ҳокимликлари матбуот котиблари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Унда ижтимоий тармоқлардаги танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, PR-технологиялар билан ишлаш, ташкилот имиджини шакллантириш, ахборот ресурсларидан фойдаланишдаги илғор тажрибалар хусусида маърузалар қилинди.
Ўқув-семинар якунида ахборот хизматлари фаолиятининг 2021 йил якунлари, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорлик масалалари, 2021 йил учун белгиланган медиа-режа ижроси таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.