ХОРАЗМДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИНТЕРВЬЮСИ КЕНГ...

ХОРАЗМДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИНТЕРВЬЮСИ КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИНМОҚДА

Маълумки, жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетаси муҳарририга “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусида интервью берган эди.

Вилоятда Президентимизнинг ушбу интервьюси мазмун-моҳияти ва унда тўхталиб ўтилган масалалар мунозараларига бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида давлатимиз раҳбарининг мазкур интервьюси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Урганч худудий филиали, вилоят ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Давра суҳбатидан кўзланган мақсад - Президент интервьюсида кўтарилган мавзу ва тўхталиб ўтилган масалаларнинг мазмунини, берилган саволларга жавобларнинг туб моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, янги Ўзбекистонда эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ва истиқболлари бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборат бўлди.

Давра суҳбатини вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев кириш сўзи билан очди ва тадбирнинг аҳамиятига тўхталди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Урганч худудий филиали директори Фарход Абдуллаев ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова сўзга чиқиб, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси ва ундаги кўтарилган мавзуларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирдилар.
Шунингдек, кун тартибидаги мавзулар юзасидан соҳа мутахассилари маъруза қилдилар. Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Бекзод Абдиримов, Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали профессор-ўқитувчилари Шамсия Исмаилова, Ғуломжон Сапаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассиси Бунёд Болтаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жуманазар Қурбанов, УрДУ доценти, фалсафа фанлари доктори Абиджон Худайберганов ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардор Полвоновлар маъруза қилдилар. Маърузачилар ўз нутқларида янги Ўзбекистонда халқ манфаати йўлидаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотлар, бўлаётган янгиланишлар, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида олдимизда турган энг устувор вазифалар, раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезонлари, янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшларнинг ўрни каби масалаларга тўхталдилар.

Давра суҳбати сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари, мунозаралари тингланди.
Тадбир қизғин, савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Сардор АИТБАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси                                           

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.