Токзорда каннабис парваришланаётганлиги фош қилинди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июль 31, 2021
- 959 кўрилди
Инсоният учун ўта хавфли ва хатарли иллат – гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши божхона органлари томонидан ҳам кескин кураш олиб борилмоқда.
Ҳусусан, Хоразм вилояти божхона бошкармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида “Қора дори-2021” тезкор тадбири ўтказилди.
Натижада, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири ҳовлисидаги токлар орасида 8 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётгани фош қилинди. Мазкур ўсимликлар бўй чўзиб, 1,2-1,3 метргача етган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.