"ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОРОЛИК" : ЯНГИАРИҚЛИКЛАРДА

"ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОРОЛИК" : ЯНГИАРИҚЛИКЛАРДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан ўтказилаётган "Китоб-беназир хазина" лойиҳасининг "Энг яхши видеоролик" йўналиши доирасида ахборот-кутубхона муассасалари томонидан йилнинг 3-чораги учун тақдим этилган видеороликлар ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилди. Ҳайъат аъзолари қарорига кўра, Янгиариқ тумани ахборот-кутубхона маркази томонидан тайёрланган видеоролик энг яхши деб топилди. Янгиариқ тумани ахборот-кутубхона маркази ходимларини ушбу ютуқ билан табриклаймиз.
Видеороликлар танлови 4-чоракда ҳам давом этади. Янги йил арафасида лойиҳа доирасидаги "Энг яхши видеоролик", "Энг яхши ахборот-кутубхона маркази", "Кутубхоначига эҳтиром" танловлари ғолиблари бошқарманинг фаҳрий ёрлиғи ва совғалар билан тақдирланадилар. Барча ахборот-кутубхона муассасалари ходимларига ушбу танловларда муваффақият тилаймиз.

Видеороликни шу ердан кўриш мумкин: https://t.me/aokaxorazm/5173 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилояти бошқармаси

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.