АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 24, 2020
- 526 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ахборот хизмати раҳбарлари ва блогерлар учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари”, “Танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш масалалари” ва "Ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари" мавзуларида семинар ўтказилди.
Семинарда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, шунингдек, қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланганлиги бўйича маърузалар қилинди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.