Интернетда гендер зўравонлик ва...

Интернетда гендер зўравонлик ва камситишларга гувоҳ бўлдингизми? Унда бефарқ бўлманг!

Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ахборот маконида қонунга зид контентга қарши курашиш мақсадида янги бот — @stop_kriminal_bot яратилди. Мазкур бот Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ноқонуний ҳаракатларни ўрганиш ва бартараф қилишга қаратилган. 

Жумладан, ахборот маконида порнография, гендер зўравонлик ва камситишлар, шафқатсизлик ва қонли саҳналар,  терроризм ва экстремизм ёки «фейк» хабарлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз  «Телеграм» орқали Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида яратилган @stop_kriminal_bot манзилига юборинг. 

 Бефарқ бўлманг! Турли жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олишда ҳисса қўшинг!

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.