ТЕНГ ҲУҚУҚ ВА ИМКОНИЯТЛАР
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 13, 2022
- 337 кўрилди
2021 йил 28 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликкка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида” ги СҚ-297-IV-сонли Қарори имзоланган. Сенат қарорига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Йўл харитаси” ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича дастур” ҳам тасдиқланган.
Дастур ва режалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти кутубхоначилик соҳасидаги фаол хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, улар муаммолари ва таклифларини ўрганиш ишлари йўлга қўйилди. Соҳада ишлаётган хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилиб, улар фаолиятини янада яхшилаш, жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш, оилада аёллар нуфузини ошириш масалалари бўйича режа тасдиқланди. Яқинда вилоятда фаолият кўрсатаётган 12 та ахборот-кутубхона марказларининг раҳбар аёллари билан учрашув ўтказилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.