Муҳаррирлар билан семинар ўтказилди

Муҳаррирлар билан семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги босма ОАВ бош муҳаррир ва муҳаррирлари, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Хоразм филиали, вилоят “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси директорлари билан “Босма нашрларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини янада ошириш, улар олдида турган муаммоларни ҳал қилиш масалалари” мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда босма нашрларнинг иқтисодий аҳволи ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш, улар таҳририятларининг муассислари билан муносабатларини янада яхшилаш ва босма ОАВнинг обуначиларга ўз вақтида етказиб бериш ва жорий қарздорлик масалалари муҳокама қилинди.

  

Семинар-йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.